Ҳамкорларимиз

Биз кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қиламиз

«HVD Life Sciences» тиббиёт-биологик ечимларни қидириш, тақдим этиш ва қўллаб-қувватлашга ихтисослашган маркетинг ва дистрибьюторлик компаниясидир. «HVD Life Sciences» Марказий ва Жануби-шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка, МДҲ, Узоқ Шарқ ва Лотин Америкаси каби ҳудудларда иш олиб бориб, бутун дунё бўйлаб ўз фаолиятига глобал ёндашувни қўллайди.

«HVD Life Sciences» диққат билан танлаб олинган инновацион ва замонавий жиҳозлар ва технологияларни ишлаб чиқарувчиларнинг юқори сифатли маҳсулотларини таклиф этади. Компания ўзининг барча ҳамкорлари билан биргаликда узоқ муддатли истиқболда мижозлар ва ҳамкорлар учун муваффақиятни таъминлайдиган мустаҳкам алоқалар ўрнатишга эътиборини қаратади.

 

hvdlifescience
cdc-white

«Cypress Diagnostics» бутун дунё бўйлаб клиник лабораториялар учун зарур аниқ диагностика натижаларини олиш учун барча керакли асбобларни ва эритмаларни тақдим этади. Компания намуналар билан ишлаш учун зарур бўлган ускуналарни, синов учун анализаторларни, синов реактивларини ва ҳисобот натижаларини тақдим этиш учун дастурий таъминот платформаларини ишлаб чиқаради.

«Cypress Diagnostics» ХСТ ва ЕД томонидан тасдиқланган маҳсулотлар сертификатига эга бўлган сифатга йўналтирилган компания ҳисобланади. Ишлаб чиқариш объектлари Белгиянинг Шулшот шаҳрида жойлашган. «Cypress Diagnostics» маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида афзал кўрилади ва баҳоланади.

«Beckman Coulter» клиник лаборатория диагностика ва биомедикал илмий тадқиқотлар учун автоматлаштирилган ускуналар ва реагентларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда тан олинган етакчи ҳисобланади. «Beckman Coulter» мураккаб диагностика биомедикал тадқиқотларини соддалаштириш, автоматлаштириш ва модернизация қилиш имконини берадиган воситаларни яратиб, ишлаб чиқаради ва сотади. Маҳсулотлар қатори мураккаб аналитик воситалар, дўстона интерфейсли дастурий таъминотни ва юқори сифатли реагентларни ўз ичига олади. «Beckman Coulter»ning 250 000 дан ортиқ тизими АҚШ, Франция, Германия, Россия, Япония етакчи лабораторияларида муваффақиятли ишламоқда – 130 дан ортиқ мамлакатларда. «Beckman Coulter» тизимларидан фойдаланиш натижасида лабораториялар лабораториянинг самарадорлиги ва техкорлигини ошириш, таҳлил сифатини ошириш ва харажатларни камайтириш каби афзалликларга эга бўладилар.

beckmancoulter
r-biopharm

«R-Biopharm» озиқ-овқат ва озуқа маҳсулотларини клиник диагностика ва таҳлил қилишнинг энг янги ечимларини етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Ҳар иккала секторда ҳам «R-Biopharm» тўпламлари юқори ўзига хослик ва аниқликни намоён қилади, булар – гап инсон саломатлиги ҳақида кетганда асосий талабдардир. «R-Biopharm AG» 1988 йилда Германиянинг Дармштадт шаҳридаги «Rohm GmbH» компаниясининг филиали сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда «R-Biopharm» Буюк Британия, АҚШ, Италия, Франция, Лотин Америкаси, Бразилия, Испания, Австралия ва Хитой филиаллари томонидан тақдим этилади. «R-Biopharm» компанияси кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Хусусан, 2004, 2005, 2006 йилларда компания Германиянинг 50 та энг тез ривожланаётган компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади.

«HUMAN» 40 йилдан ортиқ вақт давомида соғлиқни сақлаш соҳасида хизмат қилади. «HUMAN»нинг муваффақияти уч асосий тамойилга асосланади: “Германияда ишлаб чиқарилган” сифатли синов найчасидаги диагностик маҳсулотларнинг кенг ва мунтазам ўсиб бораётган портфели, бутун дунё бўйлаб очиқ, мислсиз даражада хизмат кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш имконияти, 160 дан ортиқ мамлакатда сотиш бўйича ҳамкорлар билан муносабатлар маданияти.

hdc
diametra

“Diametra” узининг таҳлилий йўналиши бўйича маҳсулотларни сифатини ва хизмат кўрсатишни юқори даражага етказишни  харакат қилади. “Diametra” дойим одамларга фойдаси тегадиган инновациялар яратишга изланишларни олиб боради.

«Mindray» ҳар йили янги моделларни чиқариш ва аввал чиқарилган дастурий таъминотни янгилаб туриш билан бозорга 60 дан ортиқ турдаги аппаратларни тақдим этади: – бу ултратовушли тизимлар, бемор мониторлари, лаборатория диагностик анализаторлари ва анестезиология ускуналари.

«Mindray»нинг асосий мақсади ҳаммага ва ҳар бир кишига ўзларининг саломатликлари ва фаровонликларини оширишга имкон беришдир. Энг қулай ва рақобатбардош нархлардаги юқори сифатли тиббий ускуналар компаниянинг бутун дунёдаги мижозлар ишончини ва ҳурматини қозонишга ёрдам беради. «Mindray» маҳсулоти 190 дан ортиқ мамлакатлардаги тиббиёт муассасалари томонидан қўлланилади.

mindray
ids

«Immunodiagnostic Systems Holdings PLC» клиник лаборатория учун турли ечимларни етказиб беришда етакчилардан бири ҳисобланади. ИДТ беморларнинг аниқ ташхис натижаларини таъминлаш учун инновацион иммунологик ва автоматлаштирилган технологияларни яратиб, ишлаб чиқаради.