Мижозлар учун тавсиялар

Ҳурматли мижоз!

Ташхисингиз аниқ қўйилиши учун Сизни даволаётган врачингизга соғлигингиз хақида аниқ маълумотлар керак. Сифатли таҳлилларни амалга ошириш учун анализлар топшириш жараёни мукаммал тайёргарликни талаб этмоқда, негаки тавсия этилган қоидаларни бқзилиши нотуғри, ноаниқ натижаларга олиб келиши мумкин.

1. Қон таҳлилларининг кўпчилигини оч қоринга амалга ошириш керак (биокимёвий таҳлиллар, гормонлар ва ҳоказо).
2. Аёллар ирсий гормонлари даражасини аниқлаштирувчи қон таҳлили даволаётган врач томонидан белгилаган муддатда топширилиши шартдир.
3. (Кортизол, АКТГ ва бошқ.) гормонларга топшириладиган қон тушакдан тўрмасдан топширилади.
4. Қон топширишдан 24 соат олдин интенсив жисмоний зўриқишлардан,  дори, алкоголь, қийин хазм қилинадиган ва ёғли таомлар, физиотерапевтик машғулотларидан сақланиш мақсадга мувофиқдир.
5. Кун давомида асосий қон кўрсатгичлари ўзгариб туриши сабаб, қон таҳлилини қаътиян маълум бир вақтда топшириш даркор.
6. Сийдикнинг умумий таҳлили эрталаб йиғилади, биринчи миқдори ўйғонишдан сўнг.
7. Спермограмма таҳлили жинсий алоқадан 3 кун ва алкоголь ичимликлардан сақланган ҳолда топширилиши мақсадга мувофиқдир.
ДИҚҚАТ! Ҳар хил лабораторияларда ўзига тегишли ўлчов бирликлари ва таҳлил турлари мавжуд. Сизнинг натижаларингиз аниқ бўлиши учун таҳлилларингизни иложи борича бир жойда ва бир вақтнинг ўзида амалга оиширилиши тавсия қилинади.

Махсус тайёргарлик талаб қилинмайди. Охирги овқатланишдан (болаларни кейинги озиқлантиришдан олдин) 4 соатдан кейин қон олиш тавсия этилади. Мумкин бўлса, қон олиш арафасида юқори ҳиссий ва жисмоний юкламаларни чиқариб ташланг.

Таҳлилга топшириш арафасида сийдик рангини ўзгартира оладиган сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш (лавлаги, сабзи, ва ҳоказо), диуретикларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сийдик тўплашдан олдин жинсий органларнинг тўлиқ гигиеник тозалигини амалга оширишингиз керак. Аёлларда ҳайз кўриш пайтида сийдикни таҳлилга олиш тавсия этилмайди. Бир контейнерда (кўк қопқоқли) эрталабки сийдикнинг тахминан 50 мл.ни йиғинг. Тадқиқотнинг тўғри бажарилиши учун эрталаб дастлабки сийдик чиқаришда кичик миқдордаги сийдикни (биринчи 1 – 2 сония) туалетга чиқариб ташлаш ва кейин сийдик чиқаришни тўхтатмасдан сийдик тўплаш учун контейнерни тутиб туриб, тахминан 50 мл сийдикни тўплаш керак.

Жигар, ўт пуфаги, қора талоқ ва ошқозон ости безининг УТТдан олдин шифокор Сиздан ёғсиз  овқат билан кечки овқатланишингизни ва кейинги 8-12 соат давомида УТТ бошлангунга қадар ҳеч нарса истеъмол қилмаслигингизни сўрайди.

Буйракларнинг УТТ да қовуқ тўла бўлиши учун процедурадан бир соат олдин 4-6 стакан суюқлик (одатда сув ёки шарбат) ичишингиз керак бўлади.

Шифокор яна Сиздан ичакда газ йиғилишининг олдини олиш учун процедурадан 8-12 соат олдин ҳеч нарса истеъмол қилмасликни сўраши мумкин (газлар лаборатория натижаларига таъсир қилиши мумкин, чунки буйраклар ошқозон ва ичакнинг орқасида жойлашган).

Қорин бўшлиғини УТТ дан олдин 8-12 соат олдин овқат истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

УТТни визуал диагностика бўйича ихтисослашган шифокор-рентгенолог ёки ултратовуш эхографияси бўйича мутахассис томонидан шифокор-рентгенолог назорати остида ўтказилади. Ушбу процедуралар поликлиникадаги ёки касалхонадаги УТТ хоналарида амалга оширилади.

Процедура олдидан УТТни ўтказишга халақит бериши мумкин бўлган барча безакларни олиб ташлашингиз керак, шунингдек тананинг қайси қисми текширилаётганлигига қараб, кийимларнинг ҳаммаси ёки катта бир қисмини ечиш керак бўлади (баъзида шифокор, агар у ишни бажаришга халақит қилмаса ички кийимларни қолдиришингизга рухсат бериши ёки бир марталик кийимни таклиф қилиши мумкин).

Кушеткага орқа тараф билан ётиш керак (ёки ёнбошлаб). Ултратовуш тўлқинларнинг ўтишини енгиллаштириш учун, текширилаётган жой терисининг сиртқи қисмига иситиладиган гел суртилади. Кичик қўл датчигини тананинг турли йўналишларида босиб силжитиш билан шифокор ички органларни ва қон томирларини кўздан кечиради, уларнинг тасвирлари мониторда пайдо бўлади.

Расмни аниқлаштириш учун Сиздан танангиз ҳолатини ўзгартиришни сўрашлари мумкин. Буйрак УТТ пайтида сиз қоринда ётишингиз мумкин.

УТТ пайтида қимирлаш мумкин эмас. Шифокор Сиздан нафасингизни бир неча сония ушлаб туришингизни сўраши мумкин. Бу Сизнинг ички аъзоларингиз ва уларнинг тузилишини, масалан, сафро йўлларининг аниқ тасвирини олишга имкон беради. Нафас олишни ушлаб туриш вақтида жигар ва қора талоқ вақтинчалик қорин бўшлиғи томонга озгина пастроқ туширилади, бу эса уларни яхши текшириш имконини беради, чунки улар одатда пастки қовурғалар билан ишлашга ҳалақит беради.

УТТнинг барча процедуралари одатда 30-60 дақиқа давом этади. Шифокор Сизга олинган маълумотни қайта ишлаш учун кутишингизни сўраши мумкин, у ҳамда қорин бўшлиғининг айрим жойларида қўшимча ултратовуш текширувини ўтказишни хоҳлаши мумкин.

Қорин бўшлиғини ултратовуш тадқиқоти процедураси умуман хавфсиздир.

УТТ ўтказиш жараёнига ҳалақит берадиган ёки унинг натижаларини бузадиган сабаблар:

Тўла ичак ва ичакда газлар борлиги, ошқозон ёки ичакда контраст моддалар (масалан, барий) мавжудлиги.

Процедура давомида ҳаракатчанликнинг йўқлиги.

Ўта семизлик даражаси.

Сканерлаш соҳасидаги очиқ яранинг ёки боғлагичнинг мавжудлиги.