Биз АҚШ ва Европада ишлаб чиқарилган замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида замонавий тиббий диагностика усулларини таклиф этамиз. Техник базамиз энг тезкор натижалар билан инструментал ва лаборатория ишларини ўтказишга имкон беради.
Лабораторияларнинг замонавий техник жиҳозлашланиши, илғор диагностика асбоблари, профессионаллик ва шифокорларнинг масъулияти “Medik-As”, “Medik-As Chemical Group”, “Medik-As Laboratory” ва “Medik-As Diagnostics” тиббий диагностика марказларига кенг кўламли талабгор ва сифатли хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Сифатли лаборатория диагностикаси – бу ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйишнинг асосидир, шунингдек, соғлиғингизни кузатиб бориш ва шифокор томонидан олиб бориладиган даволанишни мониторинг қилиш учун имконият бўлиб хизмат қилади.
Замонавий жиҳозлар, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва лабораторияларимизнинг малакали кадрлари бизга юқори даражада илмий изланиш олиб бориш ва ишончли натижаларни тезкорлик билан олишни таъминлаб беради. Шунингдек, биз муқобил нархларда тадқиқотларнинг оптимал тўпламини ўз ичига олган комплекс дастурларни таклиф этамиз.