врачлар қўллалирини нега дезинфекция қилишлари керак

1846 йилда венгер врачи Игнаш Земмельвайс Вена госпиталининг туғириқ бўлимида ўлим даражасига эътибор берди: бўлимларнинг бирида туғириқ жараёнидан кейинги даврда сепсис касалидан ўлаётганлар бошқа бўлимларга нисбатан анчайин кўпроқ экан. Айнан ўлим даражаси юқори бўлган бўлимда тиббиёт талабалари тўғишга ёрдам қўрсатилганлиги, шунингдек улар инфекцион бўлимида ўликларни ёришга ёрдам бераётганлиги аниқланган. Земмельвайс талабар қўлида “ўликнинг кичик заррачалари” қолиб, касалликларнинг сабабчилари эканлигини таҳмин қилди. Шунга асосланиб, у врачларга қўлларини яхшилаб ювишни, қўл ва тиббиёт ускуналарини хлор охаки суюқлигида ишлов беришни тавсия қилди. Буни аввал врачлардан хеч ким қўлламаган ва бу таклиф жуда муваффақиятли бўлиб чиқди. Аммо, Земмельвайс уз даврида ушбу очилишнинг тарафдорларини топаолмай, госпиталдан бўшатилган ва аксига олганда сепсис касалидан вафот этган. Бироқ у замонавий гигиенанинг асосчисига айланди.